Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги мутахассисларига мўлжалланган «AI-Agronom» иловаси ишга тушди. Ербўлат Алписбаев лойиҳаси сунъий интеллект сосида ишлайди. Рақамли майдонча очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида ишлайди ва дон сифати, ҳосилдорлиги, ўсимлик касалликлари, об-ҳаво прогнозини бера олади. Бундан ташқари, иловада меҳнат биржаси ва савдо майдончаси ҳам бор. Ундан воситачиларсиз агромаҳсулот, техника ва қишлоқ хўжалиги учун зарур жиҳозлар харид қилиш мумкин. Муаллиф келаждакда электрон майдонча имкониятларини кенгайтириш, унга давлат хизматларини ҳам киритишни мўлжаллаган. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунгача Қозоғистонда шу каби майдончалар яратилмаган эди.
Ербўлат Алписбаев, лойиҳа муаллифи:
– Бутун Қозоғистонни, қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган МДҲ давлатларини қамраб олишни истардим. Яқинда Президент иқтисодиётимиз рақамли маҳсулотларга кўчиши кераклигини таъкидлаган эди. Мен мазкур илова ҳам Қозоғистон иқтисодиёти ўсишига хизмат қилишини истардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси
