2021 йилда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 3,8 фоизни ташкил қилди, бу кўрсаткич келгуси йилда 4,2 фоизгача кўтарилади. Экспертлар таъкидлашича, давлат ёрдами чора-тадбирлари кўп жиҳатдан иқтисодий фаоллик жадаллашувига кўмаклашади. Евроосиё Тараққиёт банки мутахассислари прогнозига кўра, жорий йилда ишга туширилган 10 миллий лойиҳа республика иқтисодиётининг яқин йиллар ичида ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. 2022 йилда инфляция суръати пасайиши ва 4-6 фоиз бўлиши кутилмоқда. Бунга жаҳондаги транспорт-логистика тўсиқларининг заифлашиши ва базавий ставка кўтарилиши сабаб бўлади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси