Ақтау денгиз порти орқали ташилаётган транзит юклар ҳажми тобора ортиб боряпти. Жорий йилнинг 5 ойида 16 минг контейнер жўнатилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 марта кўп. Май ойининг ўзида денгиз дарвозаси 5 мингтадан зиёд контейнер ортишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, Транскаспий халқаро йўналиши орқали Хитойдан Европага жўнатилаётган юк ҳажми ҳам йил бошидан буён икки марта кўпайганини айтиш лозим.
Ануар Немишов,
Ақтау денгиз савдо порти бўлим
бошлиғи:
– Ақтау порти тарихида муҳим воқеа юз берди, биз илк
марта бир ой ичида 5 минг 100 та ДФЭ контейнер жўнатишга муваффақ бўлдик. Хитой
транзити тобора кўпроқ Ақтау порти орқали ишлашни маъқул кўраётгани учун бунга
эриша олдик. Юкларнинг 50 фоизидан кўпроғи контейнерларда келади.
Кўп миқдорда контейнер юкларига хизмат кўрсатиш учун август
ойида денгиз портига замонавий техника келтирилади. Махсус юклагичлар ва порт кранлари
туфайли юк кўтариш ҳажми ортади, бу эса хизмат кўрсатиш жадаллашишига олиб
келади. Юк етказиб бериш вақти қисқаради.
Қайрат Қалиўлла, Ақтау денгиз савдо порти бўлими бош менежери:
– Хитойнинг транзит контейнерлари Ақтау портидан
Озарбайжоннинг Апшерон портига боради. Осмон ости мамлакатидан чиққан юк Апшеронгача
8-9 кун, Грузиянинг Поти ва Батуми портларигача 11 кун давомида етиб боради.
Умуман олганда, Ақтау
порти асосан Транскаспий халқаро йўналиши орқали Хитойдан келаётган контейнерларга
хизмат қиляпти. Эслатамиз, бу транспорт йўналиши Қозоғистон, Каспий денгиз, Озарбайжон,
Грузия, Туия орқали Европа давлатларига олиб чиқади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси