Осиё Тараккиёт банки прогнозига кўра, 2025 йилда Қозоғистон иқтисоди 4,9 фоизга ўсади. Тенгиздаги Future Growth Expansion лойиҳаси доирасида нефть қазиб олишнинг ўсиши бу кўрсаткич юқорилашишига ижобий таъсир кўрсатади. Таҳлилчилар фикрича, ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун давлат харажатларини бошқаришни такомиллаштириш, бюджет бошқаруви сифатини ошириш керак. Бундай чора-тадбирлар ва хусусий бизнесни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар эса иқтисоднинг ташқи таъсирларга бардошлилигини оширади. Шунингдек, инфляция даражаси пасайиши прогноз қилинди. Мутахассислар фикрича, қатъий пул-кредит сиёсати ва валюта курсининг барқарорлиги нархлар ўсишининг олдини олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

