Қашағанда газни қайта ишлаш заводи қураётган компания давлат мулкига айланади. Республика ҳукумати шундай қарорга келди. Ушбу компания Қашаған кони хомашёси базасида ишлаши мўлжалланган, йилига бир миллиард куб метр газ чиқариш қувватига эга завод оператори эди. Хусусий инвестор уни рўёбга чиқаришдан бош тортиши оқибатида, бир қисми тўла бунёд этилмаган корхона «QazaqGaz» балансига ўтказилди. Бунинг натижасида ички бозор аҳолига мақбул нархларда товар ва суюлтирилган газ билан таъминланади. Шунингдек, давлат ёрдами билан завод қурилиши ўз вақтида ниҳоясига етказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.