Қозоғистонда ёғочни қайта ишлаш кластери очилади

Қозоғистонда ёғочни қайта ишлаш кластери очилади

Шимолий Қозоғистон вилоятида ёғочни қайта ишлаш кластери очилади. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, турк инвестициялари ҳисобидан яқин келажакда ёғочни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган йирик завод бунёд этилади. Унга 8 миллиард тенге сарфланади. Корхона йилига 50 минг куб метр қувватга эга. Қозоғистон компаниясида елимланган брус, погон метрли маҳсулотлар, уй жиҳозлари ҳам ишлаб чиқарилади. Бунинг учун 3 миллиард тенге инвестиция сарфланади. Корхона қуввати 40 минг куб метрни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, ёғочни қайта ишлашга мўлжалланган янги кластер доирасида ламинатланган фанер ишлаб чиқарувчи завод қурилиши режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси