Американинг
нуфузли
Fitch агентлиги Қозоғистоннинг суверен кредит
рейтингини «Барқарор»
прогнози
билан ВВВ
даражасида
тасдиқлади. Аналитиклар
фикрича, кучли
ташқи омиллар рейтингнинг
шу даражада қолишига таъсирини кўрсатаяпти. Улар
шу каби рейтингга
эга давлатлар ўртасида мамлакатнинг ўртача кўрсаткичини юқорига чиқаряпти ва
молиявий қайишқоқлигини таъминлаяпти. Fitch ҳисобига кўра, Миллий
жамғарманинг валюта
активлари
ва расмий
олтин-валюта
захиралари ялпи ички маҳсулотнинг 38 фоизига тенг. Инвестициялар
келтирган даромад
8,4 фоизга
тенглиги ва олтин баҳосининг ўсиши бунга ёрдам берди. Айни
вақтда, аналитиклар транспорт ва тикланувчи
энергияни
ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўрсатиб ўтишди, бу эса нефть соҳасига бўлган боғлиқликни камайтиради. Агентлик кенг кўламли иккиламчи санкциялар киритиш эҳтимоли камлигини ҳам
таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси