Қозоғистон иқтисодиётида
ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Халқаро валюта
жамғармаси прогнозига кўра, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 4 фоизга ўсиши
кутиляпти. Молиявий ташкилот инфляция суръати пасайишда давом этаяпти, август
ойида у 8,4 фоизни ташкил қилди. Халқаро валюта жамғармасининг Қозоғистондаги миссияси
раҳбари Николя Бланше Астанада бўлиб ўтган матбуот конференциясида амбицияли
ютуқларга эришиш учун жиддий ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади.
Николя
Бланше, Халқаро валюта жамғармасининг Қозоғистондаги миссияси раҳбари:
-
Биз солиқлар, имтиёз ва истисноларни қисқартириш, қўшимча қиймат солиғини
ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу жуда муҳим чора. Парламентда бўлиб ўтадиган
тегишли муҳокамаларни сабрсизлик билан кутяпмиз. Расмий органларнинг мазкур
ислоҳотларни рўёбга чиқариш бобидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзингизга маълум,
Солиқ кодексини тасдиқлаш 2025
йилнинг ярмигача
кечиктирилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси