Қосим-Жўмарт Тўқаев форумда қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев форумда қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Bridge халқаро технологиялар форумида маълум қилишича, экспертлар прогнозига кўра, 10 йилдан сўнг жаҳондаги маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи рақамли майдончалар орқали ишлайди. Давлат раҳбари таъкидлашича, мамлакатимиз шу кунларда БМТнинг энг кўп рақамлаштирилган давлатлар рейтингида илғор ўттизталикка кирган. Қозоғистон рақамли ҳужжатларни жорий этган кам сонли давлатлардан бири, «Рақамли оила харитаси» ҳам жорий этилмоқда. Қозоғистоннинг келгуси рақамли ўзгаришларида давлат бошқарувини рақамлаштириш – Кўринмас ҳукуматни жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, IT-секторни қўллаб-қувватлашдан иборат. Масалан, Астана хабдаги каби солиқ ва виза тартиби осонлаштирилиши керак. Ҳозирнинг ўзида унда тўққиз юздан зиёд компания ишлаб турибди. Айни вақтда, Қозоғистон IT-инфратузилмаларини кенг кўламли модернизациялаш йўлидан бормоқда, деди Давлат раҳбари.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Аҳолисининг 40 фоизи қишлоқда яшовчи мамлакатимизда барча фуқароларни ҳамёнбоп ва сифатли интернет билан таъминлаш жуда муҳим масала. Рақамли тараққиёт вазирлиги энг олис қишлоқларни ҳам SpaceX ва OneWeb қуйи орбитадаги ер йўлдошлари тизими билан қамраб олиш устидаги ишни фаоллаштириши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.