2023 йилда ЯИМ реал ўсиши 4,2-5,2 фоизни ташкил этади

2023 йилда ЯИМ реал ўсиши 4,2-5,2 фоизни ташкил этади

Мамлакат Миллий банки шундай прогноз берган. Бундай кўрсаткичга ички талаб ошиши, экспорт ортиши ва йирик инфратузилма лойиҳалари рўёбга чиқарилиши туфайли эришиш мумкин бўлади. Ҳисоботга кўра, февраль ойи охиридан иқтисодиёт соҳаларида фаоллик сезиларли тезлашган. Январь-апрель ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш 4,8 фоизга, кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,9 фоизга кўпайган. Бу иқтисодиётни ривожлантиришга доир давлат дастурлари билан қўллаб-қувватланаётган истеъмолчилик ва инвестиция талаби барқарор амалга оширилаётганидан далолат беради. Бундан ташқари, ички эҳтиёж ўсишда давом этиши кутилмоқда.  Инфляция секинлашуви ҳисобига кутилаётган ойлик маошлар реал ўсиши ва аҳоли даромадлари ошишига мувофиқ ҳолда, уй хўжаликлари харажатлари даражаси юқори бўлади.    Давлат сектори томонидан ҳам талаб сақланиб қолади,  йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши инвестициявий фаоллик кенгайишига  хизмат қилади. Нефть ишлаб чиқариш ошиши, савдо ҳамкорлари ҳудудида ташқи эҳтиёж ортиши туфайли экспорт ҳам иқтисодиёт ўсишига таъсир кўрсатади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси