Қозоғистонда инфляция суръатлари мунтазам пасайиб келяпти. Масалан, май ойида унинг ўсиши 8 ярим фоизни ташкил қилди. Бу борада ижобий ўзгаришлар ўтган йил февраль ойидан кузатилаётганини таъкидлаш лозим. Жами 21,3 фоиздан 9,8 фоизгача камайгани, икки марта пасайганди. Миллий банк раисининг Сенатдаги ҳисоботида шундай рақамлар келтирилди.
Тимур Сүлейменов, Қозоғистон Республикаси Миллий Банки раиси:
– Инфляция жараёнларининг барқарорлашиши базавий кўрсаткични 16,75 фоиздан 15,75 фоизгача камайтиришимиз учун имкон берди. Жорий йилда эса уни 14,5 фоизгача пасайтирдик. Шу билан бирга, йиллик ўртача инфляция даражасини 5 фоизгача пасайтириш учун мўлжалланган пул-кредит сиёсати давом эттирилади.
Инфляциянинг халқ турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатиши сир эмас. Юқори аудиторлик палатаси раиси депутатларга фуқаролар турмуш сифатининг ягона миллий стандартлари индексини киритишни таклиф этди. Алихан Смайиловнинг фикрича, бу қозоғистонликларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларнинг самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.