«Астана» халқаро молиявий марказ: 6 йилда 6 триллион ТЕНГЕ сармоя жалб қилинди

«Астана» халқаро молиявий марказ: 6 йилда 6 триллион ТЕНГЕ сармоя жалб қилинди

«Астана» халқаро молиявий марказ иштирокчилари 2024 йилнинг 9 ойида 41 миллиард тенге солиқ тўлашди. Бу эса ўтган йилда давомида тўланганидан 4,5 миллиард тенгега кўп. Ўтган давр мобайнида марказ мамлакат бюджетига жами 126 миллиард тенге ўтказди. Айни вақтда, АХММ мутахассислари ҳисобига кўра, Қозоғистонга жами 6 триллион тенге инвестиция келтирди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда марказда дунёнинг 80 давлатидан 3 минг 300 компания рўйхатга олинган. Уларнинг ярмидан кўпи хорижлик Европа, Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари вакиллари билан бирга тузилган. Республиканинг қулай жўғрофик жойлашуви ва жозибали инвестициявий иқлими ҳар йили кўплаб йирик ўйинчиларни жалб қилаяпти. Улар қаторида етакчи молиявий компаниялар, жаҳон криптовалюта биржалари, профессионал хизмат кўрсатувчилар, минтақавий тараққиёт банклари ва бошқалар бор.


Жанна Диярова, «Астана» халқаро молиявий марказ департаменти директори:


- АХММ да бизнес юритишни қулайлаштирувчи алоҳида ҳуқуқий тартиб йўлга қўйилган. Биз ҳозир фақат молиявий компаниялар учун мавжуд бўлган солиқдаги преференциялар ҳақида гапирмаяпмиз. Биз умумий бошқарув базасининг инглиз ҳуқуқига асосланган таркиби ҳақида гапиряпмиз. Шунингдек, компаниялар мавжуд бўлган мустақил суд тизими туфайли бизда ишлашни афзал кўряпти. Ҳозир мустақил тизим — АХММ халқаро суди, арбитраж маркази ишлаб турибди. Шунингдек, Республика ҳуқуқий тизими ичида ташкил этиш имконсиз бўлган тузилмавий маҳсулотлар тайёрлаш имконияти тақдим этилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси