ОТБ Қозоғистон иқтисоди ўсишда давом этишини прогноз қилди

Осиё Тараққиёт банки Қозоғистоннинг 2024 ва 2025 йиллардаги ўсиши бўйича прогнозини ўзгартирмади. Бу кўрсаткич 3,8 ва 5,3 фоизлигича қолди.  Молиявий ташкилот берган маълумотга кўра, Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисоди бўлган мамлакатда ўсиш суръатлари бир маромда ортиб боради. Экспертлар фикрича, биринчи чоракда 3,7 фоизлик ўсиш кузатилди. Бунда қурилиш, қайта ишлаш саноати ва хизматларда ижобий ўзгаришлар суръати катта. 2024 йилда қурилиш ва ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати айниқса катта бўлади. Фойдали қазилмалар қазиб олишдаги муваффақиятлар ўрта муддатли истиқболда миллий иқтисод ўсишига катта улуш қўшади. Бунинг учун 2025 йилнинг иккинчи чорагида Тенгиз нефть конини кенгайтириш ишларини охирига етказиш зарур. Инфляция бўйича прогнозлар ўзгаришсиз қолдирилган. Банқ аналитиклари фикрича, унинг ўсиши 2024 йилда 8,7 фоиз ва 2025 йилда 6,3 фоизгача камаяди. Таъкидлаш лозимки, ОТБ ўзининг янгиланган «Осиёнинг ривожланиш обзори»да Осиё - Тинч океанидаги ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий ўсиши бўйича умумий прогнозини тақдим этди.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.