Қозоғистонда яна 5 та лойиҳа рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда яна 5 та лойиҳа рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда, кимё ва металлургия соҳаларида умумий қиймати 10 миллиард доллар бўлган 5 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Улар юқори қўшимча қиймат берувчи, экспортга мўлжалланган маҳсулот беради. Ҳукумат йиғилишида юқори малака талаб қилувчи кластерлар яратиш масаласи кўрилди. Абай вилоятида қуввати йилига 300 минг тонна катод миси олиш имконини берувчи мис эритиш заводи қуриляпти. Қарағанди вилоятидаги «Qarmet» корхонасида кенг кўламли модернизация амалга оширилади.  Комбинатда ишлаб чиқариш қуввати ортади, турли машиналар, автомобиллар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун янги маҳсулотлар чиқарилади. Бу лойиҳага 3,5 миллиард доллар инвестиция киритилиши кутиляпти. Қўстанай вилоятида йилига 2 миллион тонна қайноқ брикетланган темир чиқарувчи корхона бунёд этилади. Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларида калий хлорид ва аммиак-карбамид чиқарувчи заводлар қурилади. Ҳукуматда таъкидлашларича, натижада, ички бозор минерал ўғитларга муҳтожлик қолмайди. Корхоналар 2029 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси