2022 йил январь-сентябрь ойларида унинг ҳажми 18 фоизга ошган ва 22 миллиард долларга етган. Ўтган йилнинг тўққиз ойи давомида кириб келган инвестиция 2021 йил давомида Қозоғистонга киритилган сармоя билан таққосланди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, кўплаб соҳаларда чет эл маблағи келиши тобора ортмоқда. Бу борада қайта ишлаш саноати пешқадам. Унга тўрт миллиард тўққиз юз миллион доллар тушган. Ўсиш 37 фоиздан ошди. Улгуржи ва чакана савдода ўсиш 32 ярим фоизга тенг. Жами 4 миллиард доллардан зиёд. Транспорт ва логистикага киритилган маблағ 20 фоизга, тоғ-кон саноатига келган маблағ 12 фоизга ортган. Таъкидлаш лозимки, Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобига кўра, инвесторлар пешқадам ўнлигида Нидерландия, АҚШ, Швейцария, шунингдек, Бельгия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Франция ва бошқалар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси