Қозоғистоннинг йирик инвестициявий компанияларидан бири аналитиклари ватандошлар учун энг мақбул сармоя киритиш воситалари рўйхатини тузди. Сўнгги 9 ой давомида акциялар биринчи ўринда келмоқда. Уяли алоқа хизмати, атом ва газ саноати компанияларига қарашли қимматли қоғозлар ҳам харидоргир. Қозоғистонликлар инвестиция киритаётган воситалардан яна бири – облигациялар. Микромолия ташкилотлари ва лизинг компанияларининг қоғозлари бу борада энг кўп талабга эга бўляпти. Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Қозоғистон жамғарма биржасида 1,3 триллион тенге қийматга эга облигация сотилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси