В Ашхободда Туркия товарлари кўргазмаси ўтказилди

В Ашхободда Туркия товарлари кўргазмаси ўтказилди

Ашхобод ва Анқара иқтисодий алоқаларни ривожлантиради. Туркманистон — Туркия Тадбиркорлик кенгашида товар айланмаси, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди. Бизнесни турк ишлаб чиқарувчилари маҳсулоти билан яқиндан таништириш мақсадида Туркманистон пойтахтида экспорт товарлари кўргазмаси ташкил этилди. Республикага 70дан зиёд компания ўз маҳсулотини келтирди. Шу жумладан, текстиль, қурилиш материаллари,  машинавозлик, ТЭМ ва электроника маҳсулотлари тақдим этилди. Кўргазма доирасида инновациявий технологиялар ҳамда икки давлат тадбиркорлари учрашувлари ташкил қилинди. Туркия Савдо вазири фикрича, экспозиция янги тадбиркорлик алоқалари ўрнатиш учун самарали майдонча вазифасини бажараяпти.


Ўмер Болат, Туркия Республикаси Савдо вазири:


- Келаси йилда янада кўп товар келтирамиз ва Туркияда Туркманистон — Туркия йиғилиши ташкил этамиз. Шунингдек, Туркманистонга бағишланган кўргазма ўтказилади. Тадбирлардан асосий мақсад — йиллик товар айланмасини 5 миллиард долларга етказиш. Ўтган йили бу кўрсаткич 2,7 миллиард долларни ташкил этган.