Хитойлик инвесторлар
Қозоғистонга сармоя киритишни оширмоқчи. Осмоности юртнинг йирик конгломерати Астанада
беш юлдузли отель, тижорат мажмуалари, паркинглар ва бошқа катта объектлар
қурилишига маблағ йўллашни режа қилган. Қозоғистон томони мамлакатнинг йирик
шаҳарлари - Ақтўбе, Чимкент, Ўскемен, Қўстанай ва Қизил Ўрдада замонавий савдо
марказлари қурилиши учун инвесторларни жалб қилиш ниятида. Бундан ташқари, ХХР
табдиркорлари республикада дори-дармон ишлаб чиқариш ҳамда фармзавод қурилиши
учун маблағ киритади. Шунингдек, Осмоности тадбиркорлари текстиль кластерига
сармоя ажратишни ўйлаган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.