Жорий ва келгуси йилда Қозоғистон иқтисодиёти кутилгани каби 3,2 ва салкам 4 фоизга ўсади. Осиё Тараққиёт Банки экспертлари мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишига доир прогнозини ўзгартирмади. Уларнинг сўзига кўра, мамлакат ташқи шарт-шароит ўзгариши ва валюта алмаштириш курси беқарорлиги, жаҳон нархлари кўтарилишига бардош беради. Республикада логистика занжирлари фаол тикланяпти, янги харид бозорлари очиляпти. Йўловчи ташуви кенгаймоқда. Ярим йил ичида бу кўрсаткич 20 фоизга кўтарилди. Энг муҳими, нефть қазиб олиш кенгаймоқда. У дастлабки беш ой ичида 5 фоиздан кўпроққа ортган. Инфляция даражаси эса, банк аналитиклари прогнозига кўра, жорий йилда 10,8 фоизни, 2023 йилда 6,7 фоизни ташкил қилади.
Геннадий Рау, осиё тараққиёт банки иқтисодчиси:
- Бизда анча ижобий манзара намоён бўлди. Давлат даражасида ўсяпмиз. Хитойда эса ўсиш суръати пасайди. Чунки уларда қатъий чекловлар жорий этилган, ковидга муросасизлик билан ёндашилмоқда, қатор давлатларда эса ковид чекловлари юмшатилди, натижада минтақада иқтисодий ўсиш кузатиляпти. Биз инфляция бўйича Қозоғистон, шунингдек, Осиё ва Тинч океани минтақалари учун прогнозларни кўтардик. Жорий йилнинг иккинчи ярмида инфляция босими камайишига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.