Қозоғистонда машҳур апорт
олмаси тикланаяпти. Лойиҳа Алмати вилоятида рўёбга чиқариляпти. 110 гектар майдонга
25 мингта дарахт экилди. Дастур 2025-2028 йилларга
мўлжалланган. Дастлабки ҳосил 8 йилдан кейин олинади. Замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда
ҳосилдорликни биттасидан 100 килограммгача
етказиш мўлжалланган. Экспертлар фикрича, апорт тикланиши фермерлар учун янги
имкониятлар очади ва Қозоғистон аграр секторига янги инвесторлар жалб қилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистондаги бундай йирик олма нави
ўзига хос мазаси билан ажралиб туради. Апорт
келгуси мавсумгача яхши сақланади
Абдумалик Сарманов таржимаси

