Кўплаб хорижий компаниялар Қозоғистонга кўчиб ўтаяпти. Тадбиркорлар кўпинча айти, инвест ва молия билан шуғулланувчи бизнесини Алмати ва пойтахтда олиб боришни маъқул кўради. Айниқса, мегаполисда «Астана» халқаро молиявий маркази мавжудлиги унинг жозибадорлигини оширади. Ҳозир унинг ҳудудида 65 давлатдан келган бир ярим минг компания мавжуд. Шулардан бири – инвестициялар билан шуғулланувчи Швейцария компанияси. Унинг муассиси Глеб Штрайб таъкидлашича, бизнес юритиш учун барча шарт-шароитлар бор. Шу жумладан, «Астана» халқаро молиявий марказида ривожланган молиявий кластер, банк тизимларига эркин чиқиш, ишончли ва билимли ходимлар мавжудлиги, бозорда маҳсулотни илгари суриш, ўсиш имконияти катталиги аҳамиятли.
Глеб Штрайб, Швейцария инвесткомпанияси асосчиси:
- Бир томондан олганда, бу ерда молиявий марказ ишлаб турибди, йўлнинг у томонида айти-хаб ҳам бор. Аввалига биз асли Швейцарияда жойлашган компания билан келганмиз. У инвестициялар бўйича маслаҳат беради, компаниялар ҳамда хусусий шахсларга молиявий бозорларда пул топишда ёрдамлашади, облигация, акция каби активларга маблағ киритади. Европада кенг тарқалган фаолият тури Қозоғистонда ҳам тобора ривожланмоқда. Молиявий саводхонлик ортиб боряпти. Шунинг учун барча мижозларга ўз хизматларимизни кўрсатишдан ташқари, бу бозорнинг истиқболлари ҳам бизни қизиқтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.