Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани 16,5 фоизга қадар пасайтирди. Илгари бу кўрсаткич йилига 16,75 фоизни ташкил этган. Тартибга солувчи ўз хулосасини ташқи муҳитдан
инфляцияга қарши босим заифлашишда давом этаётгани билан изоҳлайди. Аксарият
давлатларда марказий банклар юритаётган нарх барқарорлигини таъминлаш сиёсати
натижасида инфляция секинлашмоқда. Шунингдек, жаҳон бозорларида нарх-наво ҳамда логистика харажатлари ҳам пасайган. Айни пайтда, барқарор ички талаб, инфляциявий тахминлар, шу билан бирга, ишлаб чиқариш таннархи ошиши
туфайли иқтисодиётда босим сақланиб қолмоқда. Умуман, Қозоғистон Миллий банки иқтисодиёт ўсиши борасидаги 2024-2025 йилларга доир ижобий прогнозини 4-5 фоизга яхшилаган. Инфляцияга оид тахминлар ҳам ижобий тарафга ўзгарган. Экспертлар
таъкидлашича, амалий фаоллик кенгайиши, нефть сектори тикланиши ва бюджет
харажатлари ўсиши шунга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.