«Осиё-Европа» транзит йўлагини ривожлантирилади

«Осиё-Европа» транзит йўлагини ривожлантирилади

Қозоғистон Европа ва Осиё ўртасида юк ташиш учун қўшимча йўналишлар очиш борасида катта салоҳиятга эга. Брюсселда бўлиб ўтган Берлин Евроосиё клуби 35-йиғилишида шу ҳақда сўз юритилди. Форумда 70 дан зиёд Европа Иттифоқи давлат органлари, тузилмалари, тадбиркор доиралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар қатнашди.

Экспертлар Берлин Евроосиё клуби мажлисида таъкидлагани сингари, Қозоғистоннинг кенг кўламли ислоҳотлари, сиёсий мулоқотни давом эттириш ва транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириши қўллаб-қувватланмоқда. Ўз навбатида, мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва компаниялар вакиллари Транскаспий халқаро транспорт йўналиши қандай ривожлантирилишини кўрсатиб берди.

Алмаз Идрисов, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Геосиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, транзит ҳамда Қозоғистоннинг экспорт юклари учун муқобил йўналишлардан бири бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Натижада, мазкур йўналишдаги транзит юк оқими 2-5 марта ортади. Бу йўналишда ҳали яққол намойиш этилмаган имкониятлар катта, лекин кўп нарса бошқа ҳамкор давлатлар баҳамжиҳат ишлашига боғлиқ.

Хайнрих Керстгенс, Phenuc Group компаниясининг махсус лойиҳалар бўйича ваколатли вакили:

- Қозоғистон Шимолий ва Жанубий транспорт йўналишларида асосий ўрин тутиши учун катта имкониятлар мавжуд. «Ўрта йўлак» фаол ривожланишда давом этади. Бугунги кунда ундан 70 минг контейнер бирлиги ўтказилиши мумкин. Ушбу рақамни 1 миллионгача етказиш муҳим. Бунинг учун эса инфратузилмалар керак. Келажакда бу йўналишларда ишлаш зарур ва биз бунга тайёрмиз.

Қозоғистонлик ва европалик экспертлар учрашуви мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга қизиқиш катталигини кўрсатди. Ҳар икки томон транспорт-логистика ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликка тайёр.

Томас Хелм, Eurasia Мanagement Solutions компанияси бошқарувчи директори:

- Осиё ва Европа орасидаги янги транзит йўлакда Қозоғистоннинг ўрни муҳим. Унинг иштирокисиз кўп нарсага эришиш қийин. Майдони кенг, аҳолиси кўп давлатлар ўртасида турган Қозоғистоннинг аҳамияти жуда юқори.

Абдумалик Сарманов таржимаси