Қозоғистонда самолётлар учун экологик тоза авиаёнилғи ишлатилади. Бу яқин
икки йилда амалга ошади, дейди экспертлар. Бунинг учун республикамизда тегишли
инфратузилма барпо этилиши кўзда тутилган. Масалан, Астана аэропортида 10 миллиард
тенгега яқин маблағ эвазига нефть базаси ва ёнилғи қуйиш мажмуаси қурилади. Ақтўбедаги
ҳаво портида эса 5 миллиард қийматдаги ёнилғи хаби бунёд этилади. Бундан
ташқари, иккита янги ёнилғи таъминоти маскани қурилади, ҳар бирининг қиймати
500 миллион тенге бўлиб, ҳажми 40 минг литрга тенг.
Ғани Баймишев, «Қазмунайгаз-Аэро» МЧЖ лойиҳа-техник гуруҳ раҳбари:
- Мазкур мажмуалар мамлакатимиз авиаёнилғининг истиқболли турлари - Jet A-1 ва SAF экологик ёнилғисига ўтишига хизмат қилади. Ёнилғи билан таъминлаш мажмуаси — ёнувчан мойни сақлаш ва ҳаво кемасига
қуйиш инратузилмасини ўзида тўла жамлаган объектдир. Нефть базаси — бу фақат
сақловчи объект. Мўлжалланган муддат – тахминан 2026-2027 йилларгача.
Авиация ёнилғисининг яхшиланган тури Чимкент ва Атирау нефтни қайта ишлаш заводларида,
шунингдек, Павлодар нефть-кимё корхонасида тайёрланади. Мажмуалар модернизациядаг
ўтказилган, эндиликда лойиҳанинг техник асослари ишлаб чиқилмоқда.
Ғани Баймишев, «Қазмунайгаз-Аэро» МЧЖ лойиҳа-техник гуруҳ раҳбари:
- Дунё давлатларининг кўпчилиги Jet A-1 авиаёнилғисини ишлатади. Шунинг учун олдимизга шундай
вазифа қўйилди, бу мамлакат ёнилғи салоҳиятини ривожлантиришга рағбат бериши
даркор. Чунки бизда бугунги кунда «Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой» дастури бор, Қозоғистон
истиқболли транзит зона, географик жиҳатдан жозибали ерда жойлашган. Шунга
кўра, Хитойдан Европага ва аксинча йўналишда транзит юкларни амалга оширувчилар
Қозоғистон Республикаси ҳудудида ёнилғи қуйиши мумкин бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

