Қозоғистон ун ва дон экспортини чеклади

Қозоғистон ун ва дон экспортини чеклади

Қозоғистон 15 июнгача ун ва дон экспортига чеклов қўйди. Ҳужжат давлат рўйхатига қўйилди. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, буйруқ кучга киргач, маҳсулот фақат кўзда тутилган квоталар ҳажмида хорижга чиқарилади. Чиқариладиган дон ва меслина 1 миллион тонна, ун - 300 минг тонна миқдорида чекланади. Шуни ҳам айтиш керакки, тегишли вазирликда маълум қилишларича, квоталар ички бозорда тақчиллик юз бермаслиги ва мамлакат ун корхоналари тўлақонли ишлашини таъминлаш учун киритилди. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Қозоғистонда дон етарли эканлиги маълум қилинганди. Республикада йилига 3 миллион тонна ун чиқарилади, унинг ярми экспортга кетади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.