Янги иқтисодий Қозоғистоннинг асосий бўлиши зарур. Биринчи навбатда уни бизнес-ҳамжамият ва давлат йўлга қўя олади. Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашувда тилга олинган асосий тамойиллар ва вазифаларни мамлакатимиз ва хорижий иқтисодий шарҳловчилар таҳлил этмоқда. Уларнинг фикрича, «Бизнес плюс давлат» ҳамкорлик модели ҳар икки томон учун фойдали. Йирик бизнеснинг ҳокимият билан ўзаро алоқаси барқарорлик яратади, географик ва соҳалар бўйича диверсификация учун йўл очади. Ўз навбатида бизнес давлатга солиқ тўловлари шаклида асосий даромадлар манбаи ва мамлакатда янги иш ўринлари яратувчи субъект сифатида зарур.
Сергей Домнин, иқтисодий шарҳловчи:
- Қосим-Жўмарт Тўқаев таклиф этаётган моделда йирик бизнес тенг ва шаффоф шартлар асосида давлат билан бирга мамлакат тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Давлат ҳокимияти тартибга келтириш учун масъул бўлади, бизнес асосий капиталга инвестициялар киритади, ишчи ўринлари очади. Аслида ҳам давлат ҳокимияти ва йирик бизнес бундай синергия асосида ишлаши лозим. Бу модель ҳар икки томон учун фойдали эканлиги шубҳасиз.
Эслатамиз, 21 январь куни Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг йирик тадбиркорлари билан учрашди. Президент бизнесменларни мамлакат тараққиёти йўлида масъулият кўрсатишга, капитал, тажриба, бошқарувчилар жамоаси, бозор бўйича билимларини миллий иқтисодиётни ўзгартириш учун йўналтиришга чақирганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси