Қозоғистон ушбу
ойдан Венгрия, Германия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон,
Хитой, Корея ва Вьетнамга янги бевосита авиарейсларни йўлга қўяди. Транспорт
вазирлиги берган маълумотга кўра, май ойи охиридан қозоғистонликлар Будапешт,
Мюнхен, Шанхай ва Сеулга учиш имкониятига эга бўлади. Қозоғистон
авиакомпанияларидан бири Вьетнамнинг Дананг шаҳрига ҳафтасига иккита рейс
ташкил қилади. Май ойи охирида Атирау-Тбилиси-Атирау йўналиши ишга
тушади. Алматидан Ўш шаҳрига ҳафтасига 4 та рейс ва Атираудан Бокуга 3 та рейс
ташкил қилинади. Яна битта авиакомпания Хитойнинг Ғулжа ва Туркиянинг Ғазипаша
шаҳарларига учиш имконини беради. Ўзбекистон авиакомпанияси эса
5 майдан Алмати-Тошкент йўналишида авиақатнов имкониятини кенгайтирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

