Қозоғистон-Чехия ҳамкорлиги кенгаяди

Қозоғистон-Чехия ҳамкорлиги кенгаяди

Бугун Астанада бўлиб ўтаётган Қозоғистон-Чехия бизнес-форумида томонлар бу борада шартнома имзолади. Бошқа қатор соҳаларда ҳам шу каби келишувлар тузилди. Шу жумладан, ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди. Шунингдек, Қозоғистон Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси Прага ҳайвонот боғи билан ҳамкорлик шартномасини тузди. Умуман олганда, ушбу ҳужжат йўқолиш хавфи остида бўлган жониворларни, жумладан, Пржевальский отларини муҳофаза қилишни кўзда тутади.

Мирослав Бобек, Прага ҳайвонот боғи директори:

- Пржевальский оти бу ерларда 2-3 минг йиллар аввал ҳам ўтлаб юрган. Бу отларни Қозоғистонга қайтариш тўғрисида меморандум имзоладик. Ҳудудлар ўрганилиб, инфратузилма тайёрлангач, биз Венгрия, Германия ва бошқа давлатлардан Прагага отларни тўплаймиз. Шундан кейин Чехиядан Қозоғистонга кўчириб келинади.

Ўтган йил якунларига кўра, икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми 370 миллион долларни ташкил қилди. 2021 йилга нисбатан ўсиш 70 фоизни кўрсатган. 2005 йилдан буён Чехия Қозоғистон иқтисодиётига 12 миллион доллар инвестиция киритган.

Абдумалик Сарманов таржимаси