Осиёлик блогер-миллиончилар ва инфлюенсерлар Астанага келди

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини оммалаштириш ва Қозоғистон туристик соҳасини дунёга таништириш. Маданий-спорт анжуманини тайёрлаш бўйича дирекция ушбу мақсадда 8 давлат - Таиланд, Малайзия, Хитой, Уммон, Туркия, Вьетнам, Италия, Озарбайжон ва Қирғизистондан 11 блогерлар ҳамда инфлюенсерларни таклиф қилди. Меҳмонлар қозоқ кураши, қушбегилик, асиқ ату, тўғизқумалақ, анъанавий камондан ўқ отиш ва бошқа ўйинлар билан танишди. Контент муаллифлари қоидаларни ўрганишда, беллашувларда кучини синаб кўрди.

Нур Рухайнис Фарехах, блогер, Малайзия:

– Кўплаб қизиқ нарсаларни кўрдик, лекин менга энг маъқули камондан ўқ отиш бўлиб туюлди. Ўзим отиб кўрмадим. Лекин бу анъанавий ўйин жуда мароқли. Қозоғистон жуда ёқди! Бу ердаги одамлар жуда меҳмондўст, дўстона кутиб олишди.

Нур Риша Шармин Зайнул Ильяс, блогер, Малайзия:

 Қозоғистонга биринчи марта келишим, бу ерлар менга жуда ёқади. Бу ерда мен ўзимда синаб кўрган ва қизиқарли спорт турларидан камонда ўқ отиш ва мас-рестлингни кўрсатишим мумкин. Биринчи спорт турига келсак – унда ҳамма нарса анча мураккаб экан. Мас-рестлинг эса ажойиб спорт.

Кемал Кая, блогер, Туркия:

– 15 йилдан буён дунё бўйлаб саёҳат қиламан, таассуротларимни ижтимоий тармоқларда баён этаман, одамларни янги уфқларни очишга, мамлакатлар ва маданиятлар билан танишишга илҳомлантираман. Мен иккинчи марта Қозоғистондаман. Астанадаги кўчманчилар ўйинларига ҳам келаман. Тайёргарлик ишларига қараганда, жуда юксак даражада ўтади. Мен турли давлатлар спортчилари ўртасида қизиқарли кураш юз юз беришини кутяпман. Бу беллашувлар қонимизга сингган, кўпини болаликдан яхши биламиз. Спортчилар беллашувларини кузатиш жуда мароқли бўлади.

Ташкилотчилар фикрича, миллий спорт турлари бой қозоқ маданиятини очиб беради, айни вақтда унинг ўзига хослигини кўрсатади, янада кўпроқ туристларни жалб этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.