АҚШ пойтахтида Қозоғистон тарихи ва маданияти маркази очилди

АҚШ пойтахтида Қозоғистон тарихи ва маданияти маркази очилди

Америка юрагида Қозоғистон зарраси. АҚШ пойтахтидаги Жорж Вашингтон университети қошида Абай маркази очилди. Бу ерда қозоқ маърифатпарварининг бой мероси билан танишиш мумкин. Хорижлик тадқиқотчилар илмий ишлари ва виртуал ЗD-тур орқали кўчманчилар тарихи, мусиқаси ва анъаналарини ўрганиш имкони ҳам мавжуд. Тўла ва турли-туман маълумотлар жамлангани туфайли ахборот маркази талабаларнинг севимли жойига айланди.

Мелони Садозай, WJ университети талабаси:

- Бу марказ мамлакат биздан узоқ бўлса ҳам, бизга Қозоғистонни яқинлаштиради. Шу ернинг ўзида қозоқ маданияти билан танишиш имкони бор. Масалан, ажойиб сифатдаги «Буюк дашт оҳанглари» подкастини тинглаш мумкин.
Марказ 2019 йилда очилган. Ўтган йиллар давомида унда буюк мутафаккир ҳамда бошқа арбобларнинг бебаҳо меросини тарғиб этувчи кўплаб маданий тадбирлар ташкил қилинди. Улар қаторида Абай симпозиуми, Мухтор Авезовнинг 125 йиллигига бағишланган онлайн-конференция бор.

Айтўлқин Қурманова, Европа, Россия ва евроосиё тадқиқотлари институти ходими:

- Биз Абай маркази орқали қадимий тарихимизни, маданиятимиз ютуқларини ҳамда Қозоғистон маданиятидаги замонавий воқеликни кўрсатиб боришга интиламиз. Шунинг учун Абай маркази билан боғлиқ улкан режаларимиз бор. Одамларни кутиб олиш, маърузалар тшкил этиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси