Режиссёр Эмир Кустурица Олтин Ўрда тўғрисида фильм ишлайди. Тасвирга олиш ишлари 2022 йилда Қозоғистонда бўлиши режа қилинган. Бу ҳақда III Қозоғистон киноси фестивали доирасидаги онлайн-анжуманда маълум қилинган. Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази бошқарув раиси Есетжан Косубаев таъкидлагани каби, бу бюджет ва мазмун жиҳатидан катта тарихий картина бўлиб, халқаро бозорга мўлжалланган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси