Қозоғистон иқтисоди
фаол ривожланишда давом этади. Осиё Тараққиёт банки аналитиклари фикрича, ялпи
ички маҳсулот 5,3 фоизга ўсади. Инфратузилмаларга давлат инвестициялари
киритилиши ва маҳсулот ҳажми ошиши ушбу прогнозга асос бўлди.
Генадий Рау, Осиё
Тараққиёт банки иқтисодчиси:
– Прогноз нефть
маҳсулотлари қазиб олиш ҳажми кескин ортишига асосланган. Шунингдек, қайта
ишлаш капиталига инвестиция киритилиши, қурилиш секторига инвестиция ҳажми
ортиши ҳам ўсишга ёрдам беради. Келаси йилда АҚШ Президенти девони киритган
тарифлар туфайли эҳтимолий глобал ўзгаришлар, дунё иқтисоди ўсиш суръати
пасайиши ҳам кўзда тутилган. У ҳам Қозоғистон иқтисодига таъсир кўрсатади.
Эслатамиз, бошқа
молиявий ташкилотлар ҳам Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозини
ижобий томонга ўзгартирди. Европа Тараққиёт ва тикланиш банки 2025 йилда
иқтисод 5,7фоизга ўсишини тахмин қиляпти. Халқаро валюта жамғармаси 5 фоиз, Евроосиё
Тараққиёт банки 5,5 фоиз ўсиш юз беришини прогноз қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

