Қозоғистонда 38,6 триллион тенге миқдорида 64 лойиҳа амалга оширилади

Қозоғистонда 38,6 триллион тенге миқдорида 64 лойиҳа амалга оширилади

«Самруқ-Қазина» 38 триллион тенгедан кўпроқ қийматдаги 64 лойиҳани амалга оширади. Уларнинг каттагина қисмида қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Улар орасида - республикамизнинг жануби ва шимолида иккита йирик шамол электр станцияси қурилиши ҳам бор. Бу ҳақда Астанада Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган Фонд директорлар кенгаши йиғилишида маълум бўлди. Шунингдек, учрашувда «Бейнеу-Бўзой-Чимкент» магистрал газ қувурининг иккинчи линияси қурилиши ва Атирау вилоятида углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича МИЗ барпо этиш масаласи кўрилди. Бундан ташқари, биринчи чоракда «Самруқ-Қазина» муҳим келишувларни, хусусан, Қозоғистон ва Озарбайжон портларида денгиз тубини чуқурлаштириш ишларини ўтказиш бўйича лойиҳани имзолаган. Йиғилиш якунига кўра, Бош вазир лойиҳаларни рўёбга чиқариш муддатлари устидан назоратни кучайтиришни, амалга оширишда маҳаллий таркиб улушини оширишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси