Қозоғистон — халқаро сармоядорлар эътиборида

Қозоғистон — халқаро сармоядорлар эътиборида

Қозоғистон — халқаро сармоядорлар эътиборида. Мамлакатимизнинг, Бутун Марказий Осиё минтақаси каби инвестициявий салоҳияти жуда катта. Унинг Осиё ва Европа орасидаги қулай географик жойлашуви ҳам бунга хизмат қилади. Silk Way телеканалига берган эксклюзив интервьюсида Европа Инвестиция банки бош директори Эндрю Макдауэлл хорижий бизнеснинг мамлакатимизга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Бундан ташқари, у ўта муҳим хомашё материаллари соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш масаласини муҳокама қилди, Европа молиявий ташкилоти бу борада Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини кўрсатиб ўтди.

Эндрю Макдауэлл, Европа Инвестиция банки бош директори:

- Биз барқарор транспорт лойиҳалари учун Қозоғистон Тараққиёт банкига 200 миллион евро кредит ажратилишини тасдиқладик. Маблағ Транскаспий йўлаги билан боғлиқ 5 минг километр йўлни қайта тиклаш учун сарфланади, бу эса Европа билан Қозоғистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Энергетика соҳасида биз тикланувчи энергия манбаларини қўллаб-қувватлаймиз. 21 асрда савдо ва инвестицияларни ривожлантиришда Марказий Осиё асосий ўрин тутади. Сиз Осиё ва Европанинг ўзаро савдоси ўртасида турибсиз. Бундан ташқари, ўсиш учун катта имкониятлар берадиган бой табиий захираларга эгасиз.  Қозоғистон бу имкониятлардан барқарор фойдаланиш стратегиясига эга.  У Европа ва бутун дунё билан савдо ва инвестицияларни кенгайтиришга хизмат қилади. Биз улкан салоҳият кўряпмиз ва минтақага кўпроқ кириб бориш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси