Қозоғистон агросаноат секторига киритилаётган инвестиция ҳажми 118 фоизга ортди. 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан кўрсаткичлар
кескин ошди. Йилнинг 4 ойида 213 миллиард тенге киритилди. Маблағ асосан қишлоқ ва балиқ хўжалигига, озиқ-овқат ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга сарфланди. Келгуси 3 йил учун Йўл харитаси тузилди. Жами, 677 та инвестициявий лойиҳа бор. Уларга 3 триллион тенге маблағ сарфланади. Энг муҳим лойиҳалар қаторида Туркистон вилоятидаги маккажўхорини чуқур қайта ишлаш
заводи, Шарқий
Қозоғистондаги мой заводи, Жамбил вилоятидаги парранда фабрикаси, Ақтўбедаги жунни қайта ишлаш заводи бор. Вазирлик Туркия ва Бирлашган Араб амирликлари билан
ҳам инвестициявий шартнома
тузди.
Ермек Кенжеханули, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:
–
Жорий йилда 611,2 миллиард тенгега 282 та лойиҳани рўёбга чиқарилади. Вазирлик томонидан «Шарқий Қозоғистон вилояти тажрибасини оммалаштириш» дастури молиялаштириляпти. 2023 йилда 69 та сут-товар фермасига маблағ
берилди. 2025 йилда
дастурни давом эттиришга 154 та лойиҳа учун 200 миллиард тенге ажратилди. Ҳозир уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва
саралаш ишлари давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

