Қарағандида қадимий манзилгоҳ ўрганиляпти

Қарағандида қадимий манзилгоҳ ўрганиляпти

Геометрик орнаментли сопол идишлар парчалари, тош иш қуроллари, тош учли камон ўқи, металл пичоқ. Қозоғистон археологлари Қарағанди вилоятининг Бухарирау туманида олиб борган қазиш ишлари давомида бронза даврига оид артефактлар топишди. Иншоотлар ярим ертўла шаклида қурилган, икки қатор тош девор билан ўралган. Олимлар таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси бронза даври одамларининг бошпана қуришга жиддий эътибор берганини, уларда ҳунармандчилик яхши ривожланганини кўрсатади.


Алексей Кукушкин, Қарағанди университети қошидаги Сариарқа археология институти директори:


- Сопол идишлар фрагментлари, яшаш жойи қурилишига кўра объект Алакўл мдааниятига хос, у тахминан эрамиздан аввалги 17-16 асрларга оид. Биз идиш парчаларини техник-технологик, радиоуглерод таҳлилидан ўтказамиз, шу тариқа объектнинг ёши, қайси даврга оидлигини аниқлаш учун қатор тадқиқот ишлари олиб борилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси