Астанада «Абай restart» спектакли саҳналаштирилди

Саҳнада дин арбоби, файласув, шоумен. Буларнинг ҳаммаси бир шахсда – қозоқнинг буюк оқини Абай тимсолида. Бу сафар буюк шахс қўлида китоб, бошида дўппи, устида чопон кийган ҳаммага таниқли қиёфада эмас. Мутафаккир турли тимсоллар ичида юрибди. Спектакл давомида унинг 45 та қора сўзларининг оддий халққа энг тушунарлилари тилга олинади. Мазмуни муҳокама қилинади. Асли айни бўлган дурдоналар янги шаклда етказиб берилади. Пойтахтдаги «Синтез» театри «Абай restart» спектаклини тақдим этди.  Ушбу ижодий жамоа 2021йилдан буён бетакрор асарлари билан халққа танилиб келяпти. Ёш иқтидорлар театри репертуарида 10га яқин маҳаллий ва хорижий классиклар асарлари бор.  

Мухтар Дүнгешов, «Синтез» театри бадиий раҳбари: 

– Бизнинг изланишларга, тажрибаларга йўналган ҳолда иш юритяпмиз. Классик драматургия бўлсин, бошқа асарлар бўлса, ўзгача форматда саҳнага олиб чиқамиз. Спектаклларимиз ўзи шундай, кўпинча ўзгаришлар яратамиз. Классик драматургияни бугунги кун билан уйғунлаштирамиз. Синтез яратишга интиламиз. Келажакда театрни янада ривожлантириш, бунинг учун режиссёрлар таклиф этиш ниятидамиз. Яна бир қанча профессионал актёрлар олишни ўйлаяпмиз.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.