Унда замонавий ва қадимий усулларда яратилган миллий сувенирлар ва бошқа турли буюмлар қўл кучи билан ясалади. Шаҳарча 9 минг квадрат метр майдонга жойлашган. У билан бирга отель ва ресторанлар, кўргазмалар, шоурумлар ишлайди. Туркистон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, шу тариқа туристларни жалб этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аждодлар маданияти ва меросини муҳофаза қилиш кўзда тутилган. Эслатамиз, шу кунларда Қозоғистонда мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳокама қилиняпти. Унинг доирасида ҳунармандлик тараққий этиши кўзланган. Республикада ҳунармандлар миллий реестрини ишлаб чиқиш ва уларнинг маҳсулотлари стандартларини белгилаш кўшзда тутилган. Усталар маҳсулотини, шу жумладан, хорижда ҳам илгарилата олиши учун электрон савдо майдончаси очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси