Машҳур фильмларини қозоқ тилига дубляж
қилаётган студиялар сони тобора ортмоқда. Disney ва Pixar қаторига Sony Pictures студияси ҳам қўшилди. «Қазақ тили» жамиятининг ташкилий ёрдами ва студиянинг ўз
маблағи ҳисобига машҳур блокбастер: «Веном. Сўнгги рақс» дубляж
қилинди.
Қозоғистонда
фильм прокати бошланганидан кейинги биринчи ҳафта ниҳоясида қозоқчага дубляж
қилинган трилогиянинг учинчи қисми 18 миллион тенге даромад келтирди. Таъкидлаш
лозимки, аввалроқ давлат тилида прокатга чиққан бошқа кинокартиналар ҳам рекорд
натижаларга эришганди. Бу рақамлар қозоқ тилидаги ленталар мамлакат
киномухлислари эътирофини қозонганини, юксак талабга эгалигини кўрсатади. Жаҳон кинопремьералар дубляжи келажакда
ҳам давом этади.
Рауан
Кенжеханули, «Қозоқ
тили халқаро жамғармаси» жамоат
ташкилоти президенти:
- Аввал
Ріхar киностудияси томонидан қозоқ тилига
дубляж қилинган «Бошқотирма» мультфильми сифатига кўра киномухлисларнинг эътирофини қозонди. У бошқа дубляж қилинган фильмлар ичида рекорд кўрсаткичга эришди. Янги фильм ўзига хос. У болаларга мўлжалланган кинолента эмас, ҳақиқий замонавий блокбастер, асосан катталарга
мўлжалланган.