Тошкентда экологик ахборот алмашиш бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотида қўшма майдонча яратиш дастури тасдиқланди. Бу шаҳарда ШҲТ давлатлари экология маъмуриятлари йиғилиши ўтказилди. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги қўмита раиси Зулфухар Жўлдасов атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир қатор ташаббуслар билан чиқди. Шулардан бири – ШҲТ га аъзо давлатлардаги экологик муаммолар рўйхатин яратиш. Вазирлик вакилининг таъкидлашича, мазкур ҳужжат халқаро донорлик ёрдами ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестициялар жалб этишда қўл келади. Нотиқ Қозоғистоннинг Орол денгизи ўрнида экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлари хусусида ҳам маълумот берди. 2025 йилгача бу ҳудудда жами 1,1 миллион гектар ерга саксовул ўтқазилади.
Зулфухар Жўлдасов, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги қўмита раиси:
- Орол денгизидаги экологик бўҳрон оқибатларини янаа юмшатиш учун 4,5 миллион гектарга саксовул уруғи қадаш зарур, бунинг учун салмоқли инвестициялар зарур. Аввал ҳам таклиф этилгани каби, Қозоғистон томони ШҲТ доирасида Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга қаратилган дастур ишлаб чиқишни таклиф қилади. Муҳтарам ҳамкасблар, олдинга қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш учун атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари керак.