Қарағанди академик мусиқий-комедия театри «Астана Опера» саҳнасида олтита сара спектаклларини тақдим этди. Пойтахт театр мухлислари учун ёрқин, тўйинган дастур тайёрлашди. Болаларга «Сеҳрли қуш Самрук», «Кичкина Мук» ҳамда «Сеҳрли чечак» мусиқий эртакларини олиб келишди. Катталар учун эса КАльманнинг «СИльва», Штрауснинг «Вальс қироли» каби машҳур оперетталар, шунингдек КОлкернинг «ТруффальдИно» мюзикли қўйилди.
Амантай Ибраев, Қарағанди академик мусиқий-комедия театри раҳбари:
- Мазкур спектакллар театримиз ёрқин палитрасини очиб бериш, театримиз салоҳиятини, яккахонларимизнинг вокал, балет артистларининг рақс имкониятларини, шунингдек, оркестримиз нимага қодирлиги, жанр ўзига хослигини тўла кўрсатиш учун танланди.
Николай Макаревич, таклиф этилган дирижёр, /Беларусь/:
- Мен Қарағанди театри гастрол афишасида кўрсатган деярли барча спектаклларда дирижёрлик қиламан. Мен Европа театрларида бўлганман, Вена операсида қатнашганман, лекин бу театрда кўрганларим мени лол қолдирди. Балки Америкадаги театрларни кўрмаганим учундир, уни нимага таққослашни ҳам билмайман. Бу масканни муҳташам дейиш мумкин. 00:02:18:09
Таъкидлаш лозимки, Қарағанди театри репертуарида икки юз саксондан ортиқ постановка бор. Улар қаторида классик оперетта дурдоналари, шунингдек, замонавий спектакллар ҳам бор. Театр режиссёрлари турли мусиқа жанрлари билан тажрибалар қилишади, саҳнада мюзикллар, яккахон концертлар, романс кечалари қўйишади. Энди Қарағанди театри Нижний Новгород, Чимкент ва Алматига сафарга боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси