80 ёшли кўкпарчи миллий спортни тарғиб қиляпти

80 ёшли кўкпарчи миллий спортни тарғиб қиляпти

Кексалигига қарамай, у миллий от спорти беллашувларида фаол қатнашади. Қалдан Шамшиев болалигидан кўкпар билан шуғулланади, бу спорт турини яхши кўради. Оқсоқол ёш чавандозларга турли майдонларда орттирган тажрибаси, бошидан ўтган воқеалар ҳақида бажонидил ҳикоя қилади.

ҚАЛДАН ШАМШИЕВ, ЧАВАНДОЗ:

- Кўкпарда енгиш учун аввало от кучли, чавандоз фаросатли бўлиши керак.

Отахон кўп йиллар давомида от чоптиргани сабабли маҳорати чархланиб борганини тилга олади. Лекин ҳар жиҳатдан комилликка эришиш қийин. Бунинг учун ёшлар кўп ўқиб-ўрганиши зарур.

ШИНҒИС БАТИРХАН, СПОРТЧИ:

- Бирорта кўкпар мусобақаси у кишисиз бошланмайди. Қайси от яроқли, қайсисини даврага киритмаслик кераклигини айтиб беради. Отларни парваришлаш ҳақида маслаҳат беради. Биз эса бундан фойдаланамиз.

Қалдан Шамшиев фақат эгарда эмас, бошқа транспорт воситаларини бошқаришда ҳам моҳир. Балиқ овини севади. Бу кўникмаларнинг ҳаммаси оқсоқолга тетик юриш, ижобий кайфиятда бўлишда ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси