Қозоғистон глобал
энергетика хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бой табиий захиралар ва
стратегик муҳим жўғрофик жойлашув мамлакатимизнинг Европа, Шарқий ҳамда
Марказий Осиё учун асосий етказиб берувчига айлантирди. ОПЕК Бош котиби Хайтам
ал Ғаис KazEnergy форумида Kazinform агентлиги мухбирларига берган эксклюзив
интервьюсида буни алоҳида таъкидлади.
Хайтам ал Ғаис,
ОПЕК Бош котиби:
− Қозоғистон − дунё
нефть-газ соҳасининг асосий ўйинчиси. Дунёдаги маҳсулотнинг 2 фоизи — 30
миллиард баррелдан зиёд исбот қилинган захираларга эга Қозоғистон катта имкониятларга эга. У келгуси
ўн йиллар давомида ҳам ишончли ва барқарор энергия етказиб берувчи бўла олади.
Тажрибали Президент Тўқаев раҳбарлигида барқарорлик сақланиши инвесторлар ва
ҳамкорларда ишонч уйғотади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

