Астанада Молдова элчихонаси очилди

Астанада Молдова элчихонаси очилди

Астанада Молдова элчихонаси иш бошлади. Унинг очилиш маросимида Қозоғистон ва Молдова Бош вазир ўринбосарлари — Ташқи ишлар вазирлари қатнашди. Мурат Нуртлеу ва Михаил Попшой икки томонлама алоқалар истиқболларини муҳокама қилишди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 75 фоизга ошди ва 66 миллион долларни ташкил қилди. Умуман олганда, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари дўстлик, ўзаро ёрдам, қишлоқ хўжалиги, транспорт, саноат, рақамлаштириш, маданий ва гуманитар соҳаларида биргаликда иш юритишга асосланган ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Тадбиркорлик кооперациясини ривожлантириш учун томонлар яқинда Ҳукуматлараро комиссия тўпланишини ва Қозоғистон — Молдова тадбиркорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.  

Мурат Нуртлеу, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири: 

- Қозоғистон Молдовани Шарқий Европадаги ишончли ҳамкор сифатида билади. биргаликда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Президентларимиз ўртасида барқарор ва конструктив сиёсий мулоқот ўрнатилган. Шу аснода биз Кишинёв билан ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. 

Михаил Попшой, Молдова Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири:  

- 2020 йилда Кишинёвда Қозоғистон дипломатик ваколатхонаси очилиши ва ушбу расмий ташриф давомида Астанада элчихонамиз ишга тушиши давлатларимиз ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг ташкилотлар даражасига чиқиши муҳим қадам. Биз узоқ муддатли истиқболда алоқаларни кенгайтириш, ҳар иккала давлат фуқаролари учун фойдали, истиқболли икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдан умидвормиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси