Оналар қадриятларни асрайди

Оналар қадриятларни асрайди

500 метрли қуроқ кўрпа. Петропавловсклик чевар аёлларнинг бу ижод намунаси Қозоғистон рекордлари китобига киритилди. Улкан ўлчамларга эга бу буюм «Аламан қурақ» республика танлови учун тайёрланди.  

– Мана бу бизнинг улкан қуроқ кўрпачамиз. У 133 блокдан иборат.  

Чеварлар айтишича, қуроқ кўрпа тикиш узоқ давом этадиган жараёни. Сабр, тиришқоқлик, ҳисоблай олиш ва маҳорат талаб қилади. 

– Қуроқ кўрпаларимиз мана шундай квадратчалардан иборат. Ҳар бир тасма - икки ярим сантиметр.  

Миллий санъатни оммалаштираётган чеварлардан бири, Райҳан Сураганова болалигидан қўл ҳунарига қизиққан. Бувиси унга бу санъатни ўргатган. Унинг берган дарсларида қозоқ халқи меросини сингдириб борган. Кейинчалик, ўзи ҳам пенсияга чиққанидан сўнг ёш авлодга маҳорат сирларини ўргата бошлади. 

Райҳан Сураганова, чевар: 

— Ўзим математика ўқитувчиси бўлишни орзу қилганман. Кейинчалик муаллим бўлдим. Фақат ижодий йўналишди. 26 йил Қўжаберген жирау мактабида  қизларга ҳунар ўргатдим. Билганимни болаларга бердим.   

Петропавловсклик чеварлар янги ютуқларни кўзлаяпти. Катта режалари бор. Жорий йилда, бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида Астанага яна бир қуроқ кўрпа тикиб келиш ҳамда Гиннеснинг рекордлар китобига киришни ният қилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.