Қозоғистонда «ЦОД водийси» қурилиши июнда бошланади

Қозоғистонда «ЦОД водийси» қурилиши июнда бошланади

Экибастуздаги «ЦОД водийси» қурилиши июнь ойида бошланади. Майдончада геодезия ишлари якунланган бўлиб, муҳандислик-геология ўргануви ўтказилмоқда ва бўлғуси модуль блоклар остида котлованлар қазишга тараддуд кетяпти. Мамлакат Бош вазири Ўлжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лойиҳа мақоми муҳокама қилинди. Электр энергетикаси, маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш, энг яхши халқаро амалиётлар ҳисобга олинган ахборот хавфсизлиги ва технологик ҳамкорлар талаблари масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ташаббусларни рўёбга чиқариш учун тахминий иштирокчилар гуруҳи тузилган, булар – сунъий идрок ва булутли ечимлар соҳасидаги етакчи жаҳон компаниялари. Лойиҳа  доирасида маҳаллий AI-экотизимларни равнақ топтириш, кадрлар тайёрлаш ва халқаро  alem.ai маркази базасида Сунъий идрок соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурлари кўзда тутилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси