Мажилис раиси Ерлан Қўшанов раҳбарлигидаги «Умуммиллий Халқ Конституцияси учун» коалицияси минтақаларда кенг кўламли ахборот кампаниясини давом эттиряпти, янги Асосий қонун мазмунини тушунтиряпти. Навбатдаги учрашув Туркистон вилоятида ташкил қилинди. Локомотив депоси темирйўлчилари билан барқарор бандлик, хавфсизлик ва меҳнат одамига ҳурмат масалалари муҳокама қилинди. Учрашув қатнашчилари соҳани ривожлантириш учун мутахассисларни қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлашди. Сўнгра делегация «Шаға» саноат паркида, Шаға овулида ва Туркистон шаҳар конгресс-холлида бўлди. Коалиция аъзолари жамоатчилик билан саноатни ривожлантириш, бизнесга ёрдам масалалари кўрилди. Айни вақтда, референдум, мамлакат бирлиги ва янада ривожланишини таъминлаш учун тарихий анъаналар ва маънавий қадриятларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Рухабза
Халдарбек, «Беназир авлод» жамоат жамғармаси директори:
- Умуман олганда,
бугунги кунда жамиятда кенг муҳокама қилинаётган янги Конституция лойиҳаси
ҳақида фикримни билдирмоқчи эдим. Албатта, унинг моддалари кўп. Лекин оилавий-маиший
муносабатлар бўйича мутахассис сифатида 30-модда мен учун алоҳида аҳамиятга эга.
Янги Конституцияда у анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган, барча
меъёрлари давлат муҳофазасидаги оила тушунчасини кучайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

