Омскда Амангельди Шакеновнинг кўргазмаси очилди

Россиянинг Омск шаҳрида рассом Амангельди Шакеновнинг кўргазмаси очилди. Экспозицияга 50 та тасвирий санъат ва графика ишлари киритилди. Улар мўйқалам устасининг ижод йўлини ўзида акс эттирган. Биринчи диплом картинаси бўлган «Жайлау»дан, сўнгги асари - «Бата»гача кўргазмага қўйилди. Шунингдек, Омск музейи ва оилавий коллекциядаги полотнолар ҳам намойиш этилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, Амангельди Шакеновнинг ижоди Россия ва Қозоғистон замонавий санъати ривожланишига катта ҳисса қўшди, икки маданиятни боғловчи кўприк вазифасини бажарди. Рассом қўшни давлатда ижод қилган бўлса ҳам у қозоқ халқи тарихи ва маиший ҳаётига тез-тез мурожаат этган.    

Асқар Раисов, Омск шаҳридан, Россия:

– Унинг ўз ишига, қадрдон ўлкасига меҳр қўйгани ҳақида гапирсак, ҳамкасбларининг фикрига қулоқ осишимиз зарур. Уни икки маданият мусаввири, дейишарди. Юртимиз манзараларини ғаройиб тарзда жойнлантирарди. У айни вақтда қозоқ миллий маданияти, тоғлар, дашт сюжетларини тасвирларди. Ишларида бу нарса яққол кўриниб турибди.

Тўргин Ашенова, «Омби қазақтари» газетаси бош муҳаррири: 

– Жорий йилда учта энг яхши бадиий-графика факультетларига Шакенов номли стипендия берилди. Бу биз учун улкан шараф. Чунки бу иш бизнинг Амангельди Абдрахманович хотирасига амалга оширилди. Омскда фақат унга қўйилган ёдгорлик эмас, унинг номидаги стипендия ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.