Қозоғистоннинг 75
нафар адабиёт ва санъат арбоби маданият соҳасидаги давлат стипендияси эгасига
айланди. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Асанали Ашимов, Илья Жақанов, Бибигул Тулегенова,
Нурғали Нусипжан, Тўлен Абдик ва бошқаларни қутлади. Бундан ташқари, ёш
истеъдодларга ҳам давлат кўмаги кўрсатилди. Улар орасида Канн кинофестивали
совриндори Самал Еслямова, балерина Татьяна Тен, опера яккахони Мақсат Саматов
ҳам бор. Таъкидлаймиз, ҳар йили белгиланадиган ушбу стипендия – давлат
томонидан маданият арбобларига кўрсатилаётган ғамхўрликни англатади, шунингдек,
соҳа ривожига, мамлакат санъатини дунёга танитишга ҳисса қўшган
қозоғистонликларга ҳурмат белгиси ҳамдир. Бу янги ғоялар ва ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун
хизмат қилади.
Тўлен Абдик, Қозоғистон Халқ ёзувчиси:
– Санъат одамларни тарбиялайди. Айтиш мумкинки, у маънавий онгни
шакллантиради, энг яхши инсоний фазилатларни тарбиялайди. Шу боис, у халққа
керак. Халқ бойлиги, мисол учун, бирорта завод маҳсулоти билан ўлчанмайди,
ундан кўра қимматроқ кўрсаткич бор, бу – фуқароларнинг маънавий бойлиги.
Татьяна Тен, «Астана Балет» театри етакчи яккахони:
- Мен учун шу ерда, Қозоғистон маданияти равнақига ҳисса қўшган таниқли
шахслар орасида бўлиш катта шараф, мен учун бу юксак мукофот эришган маррамда
тўхтаб қолмаслик, янада ривожланиш, шу билан бирга, маданият соҳасига ҳисса
қўшиш учун катта туртки беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

