«Олтин Империя» сериалида трюкларни «Nomad Stunts» каскадёрлари бажаради

«Олтин Империя» сериалида трюкларни «Nomad Stunts» каскадёрлари бажаради

Март ойида Қозоғистонда «Олтин Империя» ҳужжатли драматик сериал суратга олина бошлайди. У Жўжихон улусининг 800 йиллигига бағишланган. Фильмда юртимиздан ҳам, Швеция, Бельгия, Англия, Германия, АҚШ, Монголия каби хорижий давлатлардан ҳам актёрлар қатнашади. Костюмлар, декорациялар ва реквизитлар тайёр. Хавфли трюкларни «Nomad Stunts» каскадёрлар гуруҳи бажаради. Жамоа Netflix, Disney ва бошқа халқаро компанияларда тажриба орттирган. Каскадёрларни тайёргарлик ишларини кўриш учун Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин уларнинг базасига ташриф буюрди. Бу ерда тарихий қуроллар ишлатиладиган жанговар саҳналар машқ қилиняпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси